Surah Yunus Verse 46 - Uzbek Translation by Alauddin Mansour
Surah Yunusوَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِي نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيۡنَا مَرۡجِعُهُمۡ ثُمَّ ٱللَّهُ شَهِيدٌ عَلَىٰ مَا يَفۡعَلُونَ
Агар уларга ваъда қилаётганимиз азобни сизга кўрсатсак ҳам (яъни, ҳаёт пайтингизда уларнинг кофир бўлганлари оқибатида тортадиган азобларини кўрсангиз ҳам), ёки (уларни азобга дучор қилишимиздан илгарироқ) сизни вафот қилдирсак ҳам, ҳар ҳолда Ўзимизга қайтишлари бордир. Қолаверса, Аллоҳ улар қилаётган барча ишларга гувоҳдир