Surah An-Nahl Verse 46 - Uzbek Translation by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Surah An-Nahlأَوۡ يَأۡخُذَهُمۡ فِي تَقَلُّبِهِمۡ فَمَا هُم بِمُعۡجِزِينَ
Ёхуд уларни ҳаракатлари асносида олишидан, улар У зотни ожиз қолдирувчи бўла олмасликларидан хотиржаммилар?! (Агар Аллоҳ хоҳласа, уларни ҳаракатда бўлиб, шаҳарма-шаҳар кезиб, сайру саёҳат ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрганларида ҳам олаверади. Аллоҳни ожиз қолдириб қочиб қутула билмайдилар. Нимага ишониб кофир ҳолида юрибдилар)