Surah Al-Anbiya Verse 71 - Uzbek Translation by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Surah Al-Anbiyaوَنَجَّيۡنَٰهُ وَلُوطًا إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلَّتِي بَٰرَكۡنَا فِيهَا لِلۡعَٰلَمِينَ
Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик. (Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга ва у кишининг жиянлари Лут алайҳиссаломга нажот берди. Қавмларига етган балодан уларни соғ-саломат олиб қолиб, «оламлар учун баракали қилган ер»га–Шомга юборди. Дарҳақиқат, Шом ери энг баракали ерлардан ҳисобланади. Барча Пайғамбарлар ўша жойдан чиққан. У ер муқаддас жой. У юртда Байтул Мақдис жойлашган)