Surah Saba Verse 51 - Uzbek Translation by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Surah Sabaوَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذۡ فَزِعُواْ فَلَا فَوۡتَ وَأُخِذُواْ مِن مَّكَانٖ قَرِيبٖ
Агар уларнинг талвасага тушишларини, энди қочиб қутулиш йўқ ва яқин макондан тутилишларини бир кўрсанг эди? (Қочиб қаёққа ҳам борар эдилар. Маҳшарда, Роббул оламийн ҳузурида хору зор бўлиб турибдилар. Кучли, шиддатли, қўпол ва уларга нисбатан шафқатсиз фаришталар сергаклик билан уларни кузатиб туришибди. Ким қимир этса, ҳоли хароб бўлади)